Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурнинг олис қишлоғи аҳолиси сайёр давлат хизматларидан фойдаланди

Булунғур туманининг қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида жойлашган Хўжамазгил маҳалласидаги Фармонтепа қишлоғида фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Бугунги кунда қишлоқда 130 хонадон мавжуд бўлиб, уларда 769 нафар аҳоли истиқомат қилади. Сайёр тадбир давомида Булунғур туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан 22 хил давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Хонадонлардаги ўрганишлар жараёнида фуқароларнинг 50 дан зиёд муаммолари аниқланиб, уларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Давлат хизматларини кўрсатишда йўлга қўйилаётган бундай қулайликлар фуқароларнинг ҳам вақтини, ҳам маблағини тежалишига хизмат қилади. 

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.