Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда 32 ёшли фуқаро 66 ёшли пенсионерни уриб ўлдирди

2020 йил 20 февраль куни 66 ёшли Х.Т. юз ва чап кўз жароҳатлари билан Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганида Х.Т.ни 32 ёшли фуқаро Д.Х. урганлиги аниқланган.

2020 йил 23 февраль куни Х.Т.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.