Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда ЭТК ходими фуқародан бир миллион пора олаётганда қўлга олинди

Пора олиш, бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятдир.

Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси иш юритувидаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш давомида Булунғур тумани, Сайилтепа МФЙда яшовчи, туман ЭТК ходими, 1989 йилда туғилган Н.С., Булунғур тумани, Эрганакли МФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган Э.М.нинг Эрганакли қишлоғида жойлашган янги қурилган яшаш уйига электр ҳисоблагични ўрнатиб бериш ҳамда туман ЭТК компьютер базасида ишловчи ходимларга пора бериб, ҳисоб-китоб компьютер базаси рўйхатидан ўтказиб беришни айтиб, пора беришга қизиқтирган ва 1.000.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли қўлга киритганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28,211-моддаси 1-қисми билан қўшимча айб эълон қилинди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.