Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда ҳарбий фестиваль

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Булунғур тумани марказида ҳарбий фестиваль ўтказилди.

Тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм томонидан ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди. Ҳарбий палатка ҳамда кўчма дала ҳарбий ошхонаси ташкил этилиб, аскарларнинг ҳаёт тарзи, машғулотлари ҳақида маълумот берилди.

Фестивалда туман маданият уйи ходимлари, ҳарбийлар ҳамда болалар томонидан конқерт дастури намойиш этилди.