Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда Хитой билан ҳамкорликда агрокластер ташкил этилади: инвестиция миқдори 300 миллион доллар

Самарқанд вилояти вакилларининг 6-12 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида Булунғур тумани ҳокимлиги ва “Henan Richland Agriculture Co.Ltd” компанияси ўртасида йирик чорвачилик агрокластерини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

Унга кўра, туманга жорий йилда 50 миллион доллар, 2021 йилгача 300 миллион долларлик инвестиция киритилади.