Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурлик спортчи қизлар Монголияда чемпион бўлишди

Жорий йилнинг 5-12 май кунлари спортнинг гандбол тури бўйича 18 ёшгача ва 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Манголия давлатининг Улан Батир шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ўртасида Халқаро Осиё Трофи Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистондан иштирок этган терма жамоамиз фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медаллар ва мусобақа кубогига сазовор бўлишди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Самарқанд вилоятидан тўрт нафар спортчи қизларимиз, яъни Булунғур туманимизда таҳсил олаётган гандболчи спортчи қизларимиз асосий таркибда иштирок этишди.

Булунғур туман маиший хизмат коллежи 3-босқич талабаси Шаҳзода Ҳакимбоева ва тумандаги 5-мактаб 11-синф ўқувчилари Мадина Худойқулова, Меҳринисо Муҳаммадова, Озода Исломовалар асосий таркибда ўйнади. Бу спортчи қизларимиз 3 каррадан Ўзбекистон чемпионлари, спорт усталигига номзод. Спортчиларимиз 13 май 04:55 да Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.