Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бунақаси илгари бўлмаган! Барчанинг баллари очиқ эълон қилинмоқда!

ДТМнинг яна бир инновацион янгилиги, mandat.dtm.uz сайтида барча абитуриентларнинг баллари очиқ ва шаффоф эълон қилинмоқда, деб ёзмоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев  телеграм каналида.

Яъни, сиз ўз йўналишингизни танлаб, сизнинг рақибларингиз неча балл олганини, сиз нечанчи ўринда турганингизни, кириш учун имкониятларингиз қай даражада эканлигини мандатни кутиб ўтирмасданоқ билишингиз мумкин.

Ушбу сайтда барча абитуриентларнинг исм-фамилияси, тест топширган куни ҳамда баллари кўрсатилмоқда.

Абитуриентлар жуда кўп бераётган саволлардан бири, ўзимизнинг балимизни эртаси куни биляпмиз, аммо қолганларнинг балини билмаймизку, токи мандат чиққунгача ДТМда ўзгартириб қўймаслигига ким кафолат беради, деган мазмунда эди.

Мана, шаффофлик сўраганмидингиз, олинг ўша шаффофликни, дейилади хабарда.