Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бухорода Президент соврини учун ўзбек миллий кураши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади

8-10 июнь кунлари Бухорода ўзбек миллий кураши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади, деб ёзмоқда olympic.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишлаб ўтказиладиган мазкур мусобақага “Бухоро” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Илк бор Бухорода ташкил қилинаётган ушбу халқаро турнирда Ҳиндистон, Италия, ЖАР, Мескика, Эрон каби 50 га яқин мамлакатдан 100 дан зиёд курашчилар иштирок этиши кутилмоқда. Баҳслар эркаклар ўртасида курашнинг барча вазн тоифаларида (-60, -66, -73, 81, 90, -100 ва +100) бўлиб ўтса, аёллар ўртасида -52 кг, -63 кг ва -78 кг вазн тоифаларида ўтказилади.

Халқаро мусобақа катта соврин жамғармасига кўра унда ғалаба қозонган курашчига 3000, кумуш медаль эгасига 2000 ва бронза медали соҳибига 1000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 8 июнь куни бўлиб ўтади.