Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Буюк Британия ва Канада Александр Лукашенко ва унинг ўғлига қарши санкциялар жорий этди

Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Рўйхатдан Беларусь президенти Александр Лукашенко ва унинг ўғли - миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенко, президент маъмурияти раҳбари Игорь Сергеенко, ички ишлар вазири Юрий Караев, унинг ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВнинг ички қўшини қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полициянинг Минскдаги бўлинмаси бошлиғи Дмитрий Балаба ўрин олди.

Чеклов чоралари Буюк Британия ҳудудига киришни тақиқлаш ва мамлакат ҳудудидаги активларнинг музлатилишини назарда тутади.

“Дунё ҳамжамиятининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, Александр Лукашенко мухолифат билан мулоқотга киришишдан бош тортди ва шафқатсиз репрессияларни кучайтирди”, дея таъкидланган Буюк Британия баёнотида.

Бирлашган Қироллик 2020 йил июль ойида кучга кирган “Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича глобал санкциялар тизими” доирасида чекловларни жорий этди.

Маълум қилинишича, “мустақил санкциялар тизими” Лондонга, инсон ҳуқуқларига жиддий зиён етказган шахсларга нисбатан Британияга киришни чеклаш, банклар орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш ва Бирлашган Қироллик иқтисодидан ҳар қандай фойда олишни тақиқлаш имконини беради.