Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бюро директорининг ўринбосари Самарқандда сайёр қабуллар ўтказмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари Содиқжон Бердиалиев Самарқанд вилоятида сайёр қабулларни олиб бормоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 15 май куни Самарқанд шаҳрида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими биносида вилоятнинг Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этди.

Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

 Сайёр қабулда ўнга яқин фуқароларларнинг мурожаати эшитилди.

Фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бюро директорининг ўринбосари С.Бердиалиевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғидаги кейинги сайёр қабул 16 май куни Нарпай туманида давом этади.

Маълумот ўрнида, фуқаро Р.Якубов хонадонида электр энергиясидан асоссиз қарздорлик масаласи ижобий ҳал этилганини билдириб, Бюро раҳбариятига шахсан миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, фуқаро Н.Бобожонованинг ҳам алимент пулларини ўз вақтида олмаётгани ҳақидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.