Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чегара ҳудуддаги маҳаллалар ёшлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди

Ургут туманининг чегара ҳудудидаги Раҳматобод маҳалласида спортнинг футбол тури бўйича Жартепа, Раҳматобод, Бойбул, Ватак, Мўғол, Ишчан, Сўфи, Санчиқул, Ўроқбойжар, Қуйиқишлоқ маҳаллаларида яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Мусобақада 1-ўринни Мўғол маҳалласи, 2-ўринни Ўроқбойжар маҳалласи, 3-ўринни Раҳматобод маҳалласи ёшлари жамоаси қўлга киритди. Ғолиб жамоалар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.