Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Челакдаги пахта тозалаш заводидан 1 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди

Пайариқ тумани давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор “Chelak paxta tozalash” акциядорлик жамияти маъсулияти чекланган жамиятидан 5 миллиард 187 миллион 901 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган ва Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Амалга оширилган ижро тадбирлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисобрақамига банд солинган. Унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади идораларга сўров хатлари юборилган. Жамият раҳбарлари ва мутассади ходимлари билан тушунтириш ва профилактик тадбирлар ўтказилган.

Ушбу ижро тадбирлари натижасида қарздор “Chelak paxta tozalash” акциядорлик жамияти томонидан 1 миллиард 27 миллион сўм солиқ қарздорлиги тўлаб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.