Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чет эл сармоясида нечта корхона очилди?

2019 йил 11 ойда хорижий капитал иштирокида 153 та янги корхона очилди. Ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда чет эл сармоясидаги корхоналар сони 37 тага кўпайган.

Хорижий капитал иштирокида ташкил этилган янги корхоналарнинг асосий қисми Самарқанд шаҳри (50 та), Жомбой ҳамда Самарқанд  туманлари (12 тадан), Қўшработда (11 та), Паст Дарғом ҳамда Булунғур туманларида (10 тадан), Каттақўрғон шаҳри (9 та) ҳиссасига тўғри келди.

Энг кам хорижий капитал иштирокидаги корхона Нарпай (1 та), Пахтачи (3 та), Нуробод, Иштихон, Ургут ва Тойлоқ туманлари (4 тадан) ҳиссасига тўғри келди.

Жумладан, Хитой капитали билан 30 та, Туркия 23 та, Россия 22 та, Жанубий Корея сармояси иштирокида 12 та корхона рўйхатдан ўтган. Хорижий сармоя иштирокида янги ташкил этилган корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилсак, асосан саноатда 71 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 26 та, савдо ва қурилиш 16 та корхона ташкил этилди. Энг кам йўналишлар эса ахборот ва алоқа 1 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўналишида 2 та, ташиш ва сақлашда 4 та ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 8 та соҳаларида ташкил этилган.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.