Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чимкентда қурилаётган бино қулади, 6 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қурилаётган бино қулаши оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон ИИВ ФВҚ матбуот хизматига асосан.

Ҳодиса 21 ноябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 15:30 да содир бўлди.

Шаҳар туманларидан бирида умумий майдони 1 500 квадрат метр бўлган бинонинг девори ва томи қулаб тушди.

Ҳодиса жойига келган “тез тиббий ёрдам” вайроналар остидан жароҳатланган ишчиларни олиб чиқди.