Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Даҳбетда “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

20 апрель куни соат 16:00 да Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 57 ёшли Б.А. ва 29 ёшли Д.С. олдиндан жиноий тил бириктириб, Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчасида 1,5 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 1.300.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ушланган.

Улардан гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган, деб хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “б” банди (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўғзатилган. Б.А. ва Д.С.ларга тегишли моддалар билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.