Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дарёга тушиб кетган қирғизистонлик йигитнинг жасади Ўзбекистонда топилди

17 ёшли қирғизистонлик ўсмирнинг жасади Ўзбекистон ҳудудида топилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат ФВВга асосан.
Йигит 14 кун аввал Жалолобод вилояти Оксий туманидаги “Норин” дарёсига тушиб кетганди. 10 кун давомида ФВВ қутқарувчилари қидирув ишларини олиб боришди. Аммо бу натижа бермади.
28 июнь куни ўсмирнинг жасади Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий аҳоли томонидан топилди. Уни дарё оқими олиб келган. Унинг шахси тасдиқланиб, шу куннинг ўзида жасад қариндошларга топширилди.