Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар харидоргир нархларда сотилмоқда

Ярмаркалар айни вақтда Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" кийим-кечак бозори ва "Шодиёна" савдо мажмуасида фаолият кўрсатмоқда. Уларда арзонлаштирилган нархда юздан ортиқ турдаги кийим-кечаклар, пойабзал, газламалар, парфюмерия, уяли телефон аппаратлари, тюнер ва бошқа маҳсулотлар сотувга қўйилган.
– Савдо ярмаркаларида жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатларига асосан, давлат даромадларига ўтказилиши белгиланган жами 14 миллиард сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар харидоргир нархларда савдога чиқарилган, – дейди МИБ вилоят бошқармаси бўлими катта инспектори Яҳё Бекназаров. – Фуқаролар учун бозорлардаги муваққат ярмаркалардан ташқари Самарқанд шаҳридаги  "Самарқанд шарқ афсонаси", "Сабо" ва "Кооп таъминот" МЧЖларга қарашли савдо дўконларида ҳам ушбу маҳсулотларнинг сотуви йўлга қўйилган. Ярмаркалар давомида фуқароларга онлайн аукционда қатнашиш тартиби ҳақида ҳам маълумот беряпмиз. Савдо ярмаркалари 25 мартгача давом этиши кўзда тутилган.

Fолиб АБДУСАЛОМОВ.