Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат дастури ижроси ОАВда қандай ёритилиши лозим?

Пайариқ туманидаги «Пайариқ ҳаёти» газетаси таҳририятида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда журналистлар, жамоатчи мухбирлар, вилоят ва Пайариқ тумани касаба уюшмалари ташкилотлари аъзолари, туман маънавият ва маърифат бўлими ходимлари иштирок этди. Унда матбуот нашрларида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг сифатли ёритилишини таъминлаш, шунингдек, шу йилнинг 11 январида Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифида топширилган вазифаларнинг бажарилишини кенг ёритиш масалалари муҳокама этилди.

- Аҳолини ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича хабардор қилиш мақсадида журналистлар олдига “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурини амалга ошириш жараёнини кенг ёритиш вазифаси қўйилган, - дейди Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Ф.Тошев. - Бу борада журналистларнинг етарли малака ва маҳоратга эга бўлиши, уларда аниқ ижтимоий позиция, масъулият ҳисси, давлат дастури ва давлатимиз раҳбари топшириқлари ижроси таъминланишини содда усулда ўқувчиларга етказиб бериши лозим.

Давра суҳбатида матбуот нашрлари ходимларининг ҳокимлик, идоралар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бориши ва давлат дастури, Президентимиз сиёсатини аҳолига холис, тезкор ва аниқ бажарилган ишлар асосида етказиш бўйича фикр алмашилди.