Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат нотариал идораларига 32 нотариуслар тайинланди

Жорий йилнинг 5 март куни республикадаги бўш (вакант) нотариус лавозимларига танловлар янги тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўтказилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 43 нафар номзодлар талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.
Танловлар очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди.

Танловда талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.
Танловлар натижасида Наманган вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 4 та, Сурхондарё вилоятида 9 та, Фарғона вилоятида 10 та ва Хоразм вилоятида 7 та давлат нотариал идораларига нотариуслар тайинланди.

Самарқанд вилояти:
Жомбой туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Азизов Джахонгир Илхомович;
Каттақўрғон шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Ботиров Озод Комилджонович;
Пахтачи туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Худжанова Дилобар Махмудовна;
Самарқанд шаҳар 12-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Хўжамқулов Хусан Уринбоевич.