Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат хизматлари агентлиги эслатмоқда: Куну-тун, исталган пайт ОТМга ҳужжат топширинг

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида жойлашган қабул комиссияларда узундан-узун навбатлар ва тартибсизлик юзага чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги эслатмоқда:

1.Тошкент давлат юридик университети;

2.Қорақалпоқ давлат университети;

3.Гулистон давлат университети;

4.Фарғона давлат университети;

5.Самарқанд давлат университетига ҳужжатларни

Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин!

Бундан ташқари, яна бир ажойиб янгилик!

Эндиликда, юқорида айтиб ўтилган ОТМларга ҳужжатларни куннинг 24 соати давомида, ўзингизга қулай бўлган вақтда топшириш имконига эгасиз! Вақтни бесамар сарфламанг!

Давлат хизматлари агентлиги қулайликлар яратишда давом этмоқда.