Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Декларация топширишни унутманг

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахс ҳам ўтган солиқ даври учун даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиши лозим. Солиқ кодексига асосан республикада доимий яшаб турган ёки ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами бир юз саксон уч кун ва ундан ортиқ муддат мамлакатимизда бўлган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб эътироф этилади. Мамлакатдан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлардан солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ушбу даромадлардан тўланган солиқ суммалари ҳақида чет давлат ваколатли органи тасдиқлаган маълумотномани тақдим этадилар.

Декларация бевосита жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига, почта орқали буюртма хат шаклида ёки электрон шаклдаги ахборот тарзида ва интернет тармоғи орқали тақдим этилиши мумкин.
Шунингдек, декларацияни Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz – "Электрон солиқ хизматлари" порталидаги "Солиқ декларацияларини юбориш" интерактив хизмати орқали ҳам жўнатиш мумкин.
Даромадлар тўғрисида декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Fайрат АБДУСАМАТОВ,
вилоят давлат солиқ бошқармаси
бўлим бошлиғи.