Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Деновда ёш қиз 26 кишига сохта авиачипта сотгани аниқланди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Солия Салимова (исм-шарифлар ўзгартирилди) мўмай даромад кўришнинг антиқа йўлини ўйлаб топади.

У туман марказида жойлашган авиакассада сохта авиачипта сотиб, бойимоқчи бўлади. Шу мақсадда жорий йилнинг март ва апрель ойларида Россия Федерациясига кетмоқчи бўлган 26 фуқарога нақд 48 миллион 515 минг сўмлик сохта авиачиптани пуллаб, уларни чув тушириб кетади.

Бу ҳақда тумандаги Юрчи маҳалласида яшайдиган, вақтинча ишсиз Қаюм Набиев ички ишлар идорасига мурожаат этиб, хабар бергач, 23 ёшдаги “уддабурон” қизнинг найранги фош этилди.

ЎзА хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича С.Салимовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.