Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Деразадан улоқтирилган миллионлар: чечен қишлоқларидан бирида йиғилган пул Москвада ўғирланди

Пойтахтдаги меҳмонхоналардан бирининг деразасидан ичида 21 миллион рубль пул бўлган сумкани кўчага улоқтириб, сўнг уни олиб қочишди, деб хабар беряпти Baza телеграм канали.

Ушбу ажабланарли иш иштирокчилари, миллати чечен бўлган Абдул-Али ва яна иккита москвалик ўғрилар билан Москва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Хабар муаллифига кўра, Абдул-Али чечен қишлоғида туғилган. Унга шу қишлоқ аҳли 21 миллион рублни Москвага олиб бориб беришни ишониб топширишган. Қишлоқ аҳли ўша пулни Москвага нима мақсадда бериб юборганлари тафсилоти ҳали аниқ эмас. Фақат шуниси маълумки, Абдул-Али пулни "Марко Поло" меҳмонхонасига олиб бориб бериши лозим эди.

Абдул-Али шу ерда бир аёл ва бир эркак билан учрашган. Қисқа суҳбатдан сўнг эркак Абдул-Алини электрошокер билан тушириб қолади ва ўртада муштлашув бошланади. Бу пайтда эса аёл пул солинган сумкани деразадан пастга ирғитади ва тушиб уни олиб номаълум томонга қочиб бекинади. Абдул-Али эса рақибини дўппослаб яралайди, аммо ушлаб қололмайди.

Жароҳат олган босқинчи бироз ўтиб касалхонага боради ва ўша ерда полиция уни қўлга олади. Дастлабки терговда у аёлнинг исм-шарифини ҳам, унинг қаерда яширинганини ҳам билмаслигини айтган. Полиция суриштирувни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда Рамблер.