Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев истеъфога чиқди

Суперлига доирасидаги кетма-кет саккизта мағлубиятдан кейин “Динамо” клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Бир ярим йил давомида “Динамо” клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган Даврон Файзиев ўз аризасига биноан, лавозимидан озод этилди.

“Динамо” ПФК ҳамкорликлик учун Даврон Орипович Файзиевга миннатдорчилик билдиради ва мутахассиснинг кейинги мураббийлик фаолиятига омад тилайди.

“Динамо” ПФК раҳбарияти айни дамда бош мураббий лавозимига бир қатор мутахассислар билан музокара ўтказмоқда.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати.