Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Динамо» футбол клубининг тақдимоти ўтказилди

Бугун, 8 март куни «Динамо» футбол клуби суперлигадаги мавсум олдидан футболчилари тақдимотини ўтказди.

Шаҳримиздаги «Ёшлар марказида» ўтган тақдимот маросимида Самарқанд вилоят футбол федерацияси президенти, вилоят ҳокими, мутасадди ташкилотлар, клуб раҳбарияти ва FUN CLUB вакиллари иштирок этишди. Юздан ортиқ мухлислар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашган тадбирда дастлаб «Динамо» клуби бош мураббийи барчани бошланажак янги футбол мавсуми билан қутлади. Шундан сўнг, жамоанинг бу йилги таркиби таништирилиб, янги футболчилар ва маҳаллий ёш иқтидор соҳибларига рақам топшириш маросими ўтказилди.