Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Тошкентда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони “Истиқлол” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этган, ҳозирда ОФК Кубогида қатнашаётган Душанбенинг “Истиқлол” жамоасини ўтган мавсум “Динамо” мухлисларига бегона бўлмаган Муҳсин Муҳаммадиев бошқарган бўлса, ҳозирда Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. ОФК Кубоги баҳсларига тайёргарлик кўраётган Тожикистон чемпиони 15 март куни “Сурхон” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, бу сафар “Динамо”га қарши майдонга тушди.

Кутилганидек шиддатли ва қизиқарли курашларга бой ўтган учрашувнинг 44-дақиқасида самарқандлик 24 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаровнинг душанбеликларнинг сербиялик посбони Никола Стошич дарвозасига киритган голи Самарқанд жамоасига ғалаба келтирди.

У.ИБОДОВ.