Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Диққат! Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида вақтинчалик сув тўхтатилади

Самарқанд шаҳрининг Асадова кўчасидан ўтган, диаметри 800 мм.ли юқори босимли магистрал ичимлик сув тармоғида техник носозлик пайдо бўлганлиги сабабли, Самарқанд шаҳри Темирйўл ҳудудининг Спитаменшоҳ, Қозизода Румий, Нарпай, Бедил, Асадова кўчалари ва Микрорайон “Б” турар жой мавзесида 2019-йил 1-июнь соат 23:00 дан, 2019-йил 2-июнь соат 23:00 гача ичимлик суви узатилиши вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар бермоқда “Сувоқова” ДУК Самарқанд филиали.