Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Доллар курси кескин ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 4 июнь кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 66 тийинга қимматлашиб, 8 513 сўм 57 тийинга етган.

Евро курси 1,18 тийинга ошиб, 9 507 сўм 10 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 11 тийинга пастлаб, 130 сўм 41тийин, 1 Буюк Британия фунт стерлинги 33 сўм  80 тийинга арзонлашиб, 10 753 сўм 49 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.