Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дрондан 8 давлат органи фойдаланиши мумкин

Шунинг учун ҳам кўплаб давлатлар бундай воситалардан фойдаланишни тартибга солишга жиддий киришди. Сабаби оддийфуқаролар мазкур қурилмадан нима мақсадда фойдаланаётганини билиш қийин кеч­япти. Бундан нотўғри фойдаланиш инсонлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкинлиги кўпинча эътиборга олинмаяпти.

Ўзбекистон учувчисиз учиш воситаларидан фойдаланишни тартибга солган давлатлар сирасига киради. Амалдаги тартибга кўра, мамлакатимизга учувчисиз учиш аппаратларидронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади. Фақатгина 8 давлат органига ўз вазифаларини бажаришлари учун дронлардан фойдаланишга рухсат берилган.

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси маълумотларига кўра, учувчисиз учиш воситаларини юртимизга олиб кириш, фойдаланиш ва сотишга оид ҳолатлар кўпайган.

Хўш, дрондан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб-қоидага риоя этмаган шахсларга қандай чоралар кўрилади?

2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўз­гартиш ва қўшимчаларга кўра, мамлакатимиз самовий ҳудудидан қо­нунга хилоф равишда, яъни рухсатсиз фойдаланиш учун олиб кирилган дронлар мусодара қилиниб, жавобгар шахсларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Худди шу қонунбузарлик маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилгандан кейин қайтарилса ёки баданга ўртача оғир ва оғир жароҳат етказилса, энг кам ойлик иш ҳа­қининг 100 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жаримага тортиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Яна бир жиҳати, ўша ҳаракат одамлар ўлимига ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Республикамизда учувчисиз учиш воситаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 1 декабрига қадар юртимизга олиб келинган дронларни ихтиёрий равишда вилоят ИИБ ва унинг ҳудудий бўлимларига топшириш талаб этилади. Бундай ҳолатда фуқарога нисбатан ҳеч қандай чоралар қўлланилмайди.

 

Ширин НОРМАТОВА.