Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунё миқёсида 820 миллион аҳоли очликдан қийналмоқда

Ҳозирда дунё бўйича 820 миллион киши очликдан азоб чекмоқда ва бу рақам тобора ортиб боряпти. БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, ЖССТ ва бошқа ташкилотларнинг қўшма маърузасига кўра, очлик даражаси энг кўп Африка мамлакатларида қайд этилган. Бу кўрсаткич қарийб 20 фоизга етган, Лотин Америкаси ва Кариб минтақасида 7 фоиз, Осиёда 12 фоизни ташкил қилади, деб ёзмоқда Human.uz.

Экспертларнинг фикрига кўра, агар ҳозирги тенденциялар сақланиб қоладиган бўлса, 2030 йилга қадар очликни тугатишнинг имкони бўлмайди. Тўйиб овқат емасликнинг асосий сабаблари — бу иқлим ўзгариши, экстремал об-ҳаво шароитлари ва қуролли низолар ҳисобланади. Очлик шунингдек, ижтимоий тенгсизлик ўсаётган мамлакатларда ҳам ўсмоқда. Аҳолининг энг заиф гуруҳлари вакилларига қашшоқликдан қутулиш ва иқтисодий инқироз оқибатларидан ўзига келиш тобора қийинлашмоқда.

Ўтган 201 йил давомида 20,5 миллионга яқин бола паст вазн билан туғилган. Шу билан бир пайтда, ўсиш секинлашувидан азият чекаётган болалар сони олти йил ичида 10 фоизга қисқарди.

Бир вақтнинг ўзида дунёнинг барча минтақаларида ортиқча вазндан азият чекаётган одамлар сони ҳам тўлақонли овқатланмаслик билан боғланади. 2016 йил дунё бўйича катта ёшдаги 2 миллиард киши ортиқча вазнга эга бўлган.

Ҳужжатда айтилишича, 1,3 миллиард кишида, яъни жаҳон аҳолисининг 17 фоиздан ортиғида тўлақонли овкатланиш имкони йўқ. «Бу одамлар очликдан қийналмайди, лекин шунга қарамай, тўйиб овқатланмайди ва шу сабабли уларда саломатлик билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин», — дейилади маърузада.