Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёнинг етакчи давлатлари коронавирусга қарши вакцина учун навбатга турмоқда

АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи давлатлари 1.3 миллиард эмлашга тенг, ҳали тайёр бўлмаган коронавирусга қарши вакцина учун буюртма имзоладилар. Бу ҳақда Bloomberg нашри Airfinity таҳлилий компания тадқиқотларига таяниб маълум қилди.

“АҚШ ва Буюк Британия Sanofi ва GlaxoSmithKline Plc компаниялари билан буюртма имзоладилар, Япония эса Pfizer билан. Шунингдек Европа Иттифоқи ҳам вакцинага буюртма имзолашга “тажовузкор ҳаракатланмоқда”, таъкидлаган Bloomberg. Бироқ Европа давлатлари айнан ким билан шартнома имзолагани ҳақида маълумот тақдим этмаган.

Шу тариқа, янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлиги ҳали исботланмаган бўлсада, унинг дастлабки қисми бадавлат мамлакатлар томонидан банд этилган ва бундай шартномалар сони кўпайишда давом этади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Ер юзининг 7.8 миллиард аҳолисига вакцина етмай қолиши мумкин ва камбағал давлатлар навбатнинг энг сўнгги поғоналарида қолиб кетиши эҳтимоли жуда юқори бўлиб қолмоқда.