Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёнинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган давлатлари ҳақида биласизми?

  1. Франция

Бу мамлакатга 2018 йилда 86.9 миллион сайёҳ келган.

Сайёҳлик тизимидан келадиган фойда мамлакат ялпи ички маҳсулоти (кейинги ўринларда ЯИМ) ҳажмининг 9% ташкил этади.

Бу мамлакатда сайёҳлик соҳасида бугун 3 миллион киши меҳнат қилмоқда. Мамлакатдаги объектлар бўйича энг кўп сайёҳ Эйфель минорасига ташриф буюради.

  1. Испания

Бу мамлакатга 2018 йилда 81.8 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

Сайёҳлик соҳасидан келадиган фойда мамлакат ЯИМ ҳажмининг 14.4% ташкил этади.

Мамлакатда Барселона ва Мадрид шаҳарлари сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарлар ҳисобланади.

  1. АҚШ

Бу мамлакатга 2018 йилда 76.9 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

Сайёҳларни кўпроқ Лас Вегас, Нью-Йорк шаҳарлари, Гавай оролларидаги дам олиш масканлари жалб этади.

  1. Хитой

Бу мамлакатга 2018 йилда 60.7 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

Мамлакатда сайёҳларни энг кўп жалб қилган объект – Буюк Хитой деворидир.

  1. Италия

Бу мамлакатга 2018 йилда 58.3 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

Сайёҳлик тизимидан олинган фойда мамлакат ЯИМ ҳажмининг 11% ни ташкил этади.

Сайёҳларни кўпроқ Рим, Милан, Венеция шаҳарлари жалб қилган.

  1. Мексика

2018 йилда бу мамлакатга 39.3 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Бу мамлакатга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг асосий қисми АҚШлик ва канадалик сайёҳлардир.

  1. Буюк Британия

2018 йилда бу мамлакатга 37.7 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

Сайёҳлик тизимидан келадиган фойда мамлакат ЯИМ ҳажмининг 9% ни ташкил этади. Мамлакатда 3 миллион киши сайёҳлик тизимида ишлайди.

Бу мамлакатда сайёҳларни кўпроқ жалб қиладиган жой – Лондон шаҳридир.

  1. Туркия

2018 йилда бу мамлакатга 37.6 миллион киши ташриф буюрган.

Сайёҳлик тизимидан келадиган фойда мамлакат ЯИМ ҳажмининг 12% ни ташкил этади.

  1. Германия

2018 йилда бу мамлакатга 37.5 миллион сайёҳлар келган.

Сайёҳларни энг кўп жалб этган жой  Берлин шаҳридир.

  1. Тайланд

2018 йилда бу мамлакатга 35.4 миллион сайёҳ келди.

Сайёҳлик тизимидан келадиган фойда мамлакат ЯИМ ҳажмининг 15-20% ни ташкил этади. Сайёҳлар мамлакатга кўпроқ денгиз пяжларида дам олиш ва Тайланднинг ўзига хос бўлган тарихий бинолари ва осори атиқаларини томоша қилиш учун келишади.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.