Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Егуликлардаги фосфор кислотаси одамларни ялқовликка олиб келади(ми?)

Фосфатлар ёки илмий аталмишига кўра, фосфор кислоталари, сосиска, колбаса, газли ичимликлар, булочка, пирог, пирожний ва қайта ишлаш орқали тайёрланадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган кимёвий аралашмалар овқат ҳазм қилишни сусайтириб, организмнинг муҳим моддаларини ўзлаштиришни мураккаблаштирар экан.

Фосфор кислотаси ошиб кетиши инсонда бир қанча жараёнлар бузилишини келтириб чиқаради. Олимлар озиқ-овқат саноатида бу хатарли кимёвий аралашмалардан фойдаланишни қатъий чеклаш лозимлигини айтишмоқда. Фосфатларни Ғарбий Европа ва АҚШ аҳолиси айниқса, кўп истеъмол қилади. Уларда ёши катта кишиларнинг тўртдан бир қисмида кундалик фосфор меъёри уч марта кўплиги, бу эса ортиқча семиришни келтириб чиқараётгани кузатилмоқда.

Семизлик эса ҳар хил касалликларга чалинтиради.

Фосфатлар - энг қулай озиқа қўшимчаси, унинг ёрдамида маҳсулотни сақлаш муддати узаяди, таъми бузилмайди, гўшт ва балиқли озиқ-овқатларда ҳажми ва намлиги ушлаб турилади. Аммо Далласдаги жанубий-ғарбий тиббий маркази Техас университети тадқиқотчилари фосфатлар организмда ёғнинг ҳазм бўлишини сусайтириши, ёғ кислоталари ишлаб чиқарувчи ва ҳазм қилувчи 5 мингга яқин генларни ўзгартириб юборишини аниқладилар.

Ўз қонини фосфатлар билан бойитган киши жисмоний фаолликни йўқотади. Ялқовлик бошланади, ортиқча семириш кузатилади. Болаларда хулқ бузилиши, катталарда остеопороз - суяк мўртлиги ривожланади. Одам чарчоқдан толади, уйқу босади, қон босими ошади.

Тадқиқотчилар 25 фоиз катта ёшдаги америкаликлар организмида ана шу консервантлар миқдори 70 фоиздан зиёдлигини кузатдилар. Яна бунинг устига таркибида фосфатлар миқдори қанчалиги кўрсатилмаган маҳсулотлар тобора кўпаймоқда.

"Мир новостей"

(2019 й. 3-сон)дан.