Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Электр энергияси истеъмолчилари диққатига!

Ҳурматли истеъмолчилар!

"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган "Йўл харитаси" ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) жорий этилмоқда. Шу туфайли ускуналарни ўрнатилишида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар содир бўлади. Фуқаролар томонидан электр ҳисоблагичларни мансублик чегарасига чиқариш ва кўп қаватли хонадонларда ҳисоблагичларни ўзбошимчалик билан хонадонга олиб кирганлар йўлакчадаги махсус электр щитига чиқаришни таъминлаши лозим.

Ушбу масалада келиб чиқадиган муаммолар юзасидан Самарқанд шаҳри, Беруний кўчасида жойлашган штабда ўрнатилган +99895 410-01-79 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси акциядорлик жамияти.