Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Элмира Боситхонова яна Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Боситхонова Элмира Иркиновна бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар бош вазир томонидан киритилган Бош вазир ўринбосари номзодини тасдиқлашди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Боситхонова Элмира Иркиновнани Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Элмира Боситхонова Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб ҳам тайинланган.