Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди бир вақтнинг ўзида иккита диплом олиш мумкин

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Қозон Федераль университети қошидаги Иқтисодиёт ва бошқарув институти директори Н.Багаутдинова, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи О.Полякова иштирокида учрашув ташкил этилди.

Унда 3 та таълим йўналиши бўйича икки томонлама манфаатли масалалар муҳокама қилинди. Ўқувчилар бир вақтнинг ўзида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Қозон Федераль университети қошидаги Иқтисодиёт ва бошқарув институтининг дипломига эга бўлиши мумкин. Муҳокамалар доирасида 2019-2020 ўқув йилида бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишига 50 нафар, менежмент йўналишига 25 нафар, ҳудудий иқтисодиёт йўналишига 25 нафар ўқувчи қабул қилиниши келишиб олинди.

Шунингдек, ўқув режаси, магистратура, докторантура, аспирантурага қабул қилиш юзасидан фикр алмашилди