Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси электрон шаклда тўлдирилади

Президентнинг 2019 йил 31 октябрдаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида 2020 йил 1 январдан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий этиш белгиланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, қарор ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ҳузурида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси ташкил этилиб, малакали мутахассислар ишга жалб қилинди.

223

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Дирекция негизида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари учун «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланишни ўргатиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, ташкил этилган семинар-тренингларда қарийб 1,2 миллион нафар ишчи-ходимга эга бўлган 144 та вазирлик, идора, тижорат банклари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ходимлар билан ишлаш масаласи ва ахборотлаштириш (АТМ) бўйича масъул раҳбар ходимлари иштирок этишди.

224

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг 3-бандига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.

Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Меҳнат шартномаларини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда иш берувчи томонидан амалга оширилади.

222 (1)

2020 йил 1 январдан бошлаб, рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари жорий этилади.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси қуйидаги имкониятларни беради:

- меҳнат шартномаларини электрон шаклда рўйхатдан ўтказиш (ўзгартиришлар киритиш, меҳнат шартномаларини бекор қилиш);

- иш берувчилар таркиби (штат жадвали) бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш;

- электрон меҳнат дафтарчасида фуқароларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни яратиш;

- ходимларнинг миқдорий ва сифат таркиби, бўш иш ўринлари тўғрисида объектив, ошкора маълумотларни яратиш.

Меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепулдир.