Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди қишда оққушлар жанубга учмайди

Украинанинг Черновиц областида ўтган йили бўлгани каби бу қишда ҳам Прут дарёсида 200 тагача шипун-оққушлар жойлашди. Одатда қушлар қамиш қопланган дарё ва кўлларда, аҳоли истиқомат қиладиган жойлардан узоқроқда яшайди ва асосан сувда бўлади. Бу сафар оққушлар одамларга яқинроқ жойлашди.

"Кўпчилик бу ерга гўзал қушлардан завқланиш учун келади, - дейди болалар билан Прут бўйига келган маҳаллий фуқаро. - Биз уларни боқишга, ғамхўрлик қилишга ҳаракат қиламиз. Менимча, агар биз табиатга меҳрибон бўлсак, унда табиат биздан меҳр ва саховатини аямайди, касалликлардан, ҳатто “COVID”дан ҳимоя қилади".

"Ўтган йили бу ерда оққушлар унчалик кўп эмас эди, - дея қўшимча қилади яна бир табиат шайдоси, - бу йил эса уларнинг сони юзлаб. Улар бизни кутишаётгандек...".

“Хмельницкий” атом электр станциясининг яқинлиги оққушларнинг шу кўлга талпинишини тушунтиради. Чунки станция туфайли сув ҳафзаси ҳарорати 10 даражадан пастга тушмайди.

Шипун-оққуш бир қатор халқаро конвенциялар, шунингдек, Европа Иттифоқининг ёввойи қушларни ҳимояси тўғрисидаги директивасига киритилган.

Г.Холдорова тайёрлади.