Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди уй-жойингиз баҳосини интерактив хизматдан билиб олишингиз мумкин

Бундан кўзланган асосий мақсад, кўчмас мулк қийматини (уй-жойларнинг баҳоси) ҳисоблашнинг соддалаштирилган усулини яратиш ва бу орқали фуқароларга қулайлик яратиш, шаффофликни таъминлашдир.

Интерактив хизматдан фойдаланишда фуқаро вилоят ва аҳоли пунктини белгилаши, кўчмас мулк объектининг тури (кўп қаватли уй-жой ёки дала ҳовли), қаватлар сонини танлаши, уй қурилган материал ва санасини белгилаши, шунингдек, якунда уйнинг умумий майдонини киритиши талаб этилади. Маълумотлар киритиб бўлингач “Ҳисоблаш” тугмаси босилгандан кейин кўчмас мулк қиймати (уй-жойларнинг баҳоси) келиб чиқади.

Мазкур хизматдан http://ygk.uz/uz/page/tax-calc манзили орқали фойдаланиш мумкин.​​

 

ЎзА.