Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди Ватиканда аёллар жамоаси ҳам бор: Ишониш қийин, аммо бу ҳақиқат

Дунёдаги энг митти давлат Ватиканда Рим папаси рухсати билан аёллар футбол жамоаси тузилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Жамоа илк ўйинини 26 май куни Рим шаҳрининг "Рома" аёллар жамоаси билан ўтказди.

Жамоа футболчилари Ватиканда фаолият кўрсатаётган аёл ходималар, шунингдек бу ерда ишлайдиган кишиларнинг хотинлари ва қизларидан ташкил топган.

Жамоани Ватикан аёллар Ассоциацияси раҳбари Сьюзан Вольпини бошқармоқда.

"Папа Франциск Ватиканда аёллар учун кўп ишларни амалга оширди. Бу унинг дастурларида ҳам белгиланган. Ватиканда эркаклар футбол жамоаси тузилганига 48 йил бўлди. Энди аёлларга ҳам футбол жамоаси тузишга ижозат берилиши ва уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратилиши энг тўғри йўл бўлди" дейди "Ватиканда спорт" ташкилотининг вакили Данило Зеннаро.