Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энг намунали таянч пункти аниқланди

Танлов ғолибларини аниқлашда хизмат кўрсатиш ҳудудидаги вазият, таянч пункти атрофида зарур инфратузилманинг мавжудлиги, вояга етмаганлар билан ишлашнинг аҳволи, профилактика инспекторларининг ўз соҳалари бўйича эгаллаган билимлари эътиборга олинди.
Кўрик-танловда Тойлоқ туманидаги Ўрай-Элипок маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 446-сонли таянч пункти 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди. Иккинчи ўрин Каттақўрғон тумани Мўминхўжа маҳалла фуқаролар йиғинидаги 203-сонли, учинчи ўрин эса Жомбой тумани тумани Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги 148-сонли таянч пунктига насиб этди.

– Маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда таянч пунктларининг алоҳида ўрни бор, – дейди 446-сонли таянч пункти профилактика инспектори, танлов ғолиби Шавкат Хурсандов. – Пунктимиз ҳудудида янги маҳалла маркази ташкил этилиб, замонавий жиҳозлангани, тадбиркорлик субъектлари кўпайиб, янги иш ўринлари яратилаётгани фаолиятимиз самарадорлигида муҳим ўрин тутмоқда. Шунингдек,  маҳалла ҳудуди видеокузатув воситалари билан жиҳозланди, назорат масканлари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди ва тунги навбатчилик олиб борилмоқда. 2017 йил давомида ҳудудимизда бирорта жиноят қайд этилмагани бугунги муваффақиятимизда муҳим аҳамият касб этди. 

Танловда «Энг фаол профилактика инспектори», «Энг фаол маҳалла посбони», «Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси», «Адолатли яраштириш комиссияси», «Ёшлар етакчиси», «Энг фаол жазони ижро этиш инспекцияси», «Ички ишлар органлари бошлиқларининг энг фаол ёшлар масалалари бўйича ўринбосари», «Энг фидойи сектор раҳбари» каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Ғолиблар махсус диплом, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров сўзга чиқди. 

Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.