Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Энг обод мактаб” танловининг республика босқичида Самарқанд шаҳридаги 62-мактаб ғолибликни қўлга киритди

Тошкент шаҳрида 2019 йил учун умумтаълим мактаблари ўртасида эълон қилинган “Обод мактаб” экологик ойлиги доирасида “Энг обод мактаб” танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.

Ойлик доирасида умумтаълим мактаблари ўртасида “Энг обод мактаб” танлови ўтказилиб, унда 200 дан ортиқ таълим муассасалари иштирок этди. Танлов жараёнида халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг режа асосида ташкил этилганлиги, ҳудуднинг синфларга тақсимланганлиги, уларнинг тартиб билан белгиланганлиги (табличкалар), мевали, манзарали дарахт ва гул кўчатларининг маҳаллий иқлим шароитлари ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда режали экилганлиги, ҳар бир экилган дарахтга масъуллар бириктирилганлиги ҳамда уларнинг парвариш қилиниши, дарахтларга шакл берилганлиги, оқланганлиги, истиқболли тадбиркорлик мақсадини кўзлаб гулзор ёки боғлар ташкил этилиши каби ижодкорлигига эътибор қаратилди.

Танловда фаол қатнашган Самарқанд шаҳридаги 62-умумий ўрта таълим мактаби ҳам биринчи ўринга муносиб топилиб, Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дилором Абдураҳмонова,

вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот котиби.