Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энг тартибли ҳарбий ҳайдовчи ким?

Самарқанд гарнизонида жойлашган 13060-ҳарбий қисмда Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда Самарқанд гарнизони ҳарбий автомобиль назорати ҳамкорлигида “Энг тартибли ёш ҳайдовчи” танлови ташкил этилди.

Дастлаб Самарқанд ҳарбий прокурори, адлия полковниги О.Ўсаров, Самарқанд гарнизони ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси бошлиғи, майор Ғ.Ғиясовлар бугунги кунда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг бу борадаги  фаоллиги ҳамда билим ва малакаларини ошириш долзарб масала эканини таъкидлади.

Шундан сўнг 20–30 ёшли ҳарбий хизматчилар касбий маҳорати, йўл ҳаракати қоидалари талабларига риоя қилиш кўникмаси, ҳарбий ҳайдовчилар орасидаги мавқеи, соҳа бўйича назарий ва амалий билим салоҳияти, иқтидори, шунингдек, зирҳли ҳарбий техникалар ва автомобилларнинг тузилиши, тактик-техник тавсифи, уларни таъмирлаш бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Якунда биринчи ўринни оддий аскар А.Райимбоев қўлга киритди. Ёш ҳарбий хизматчилар - О.Баҳромов ва М.Ниёзов кейинги ўринларга лойиқ топилди.

Акбар Абдухалилов.