Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Энг улуғ, энг азиз’’ танлови вилоят босқичи ғолиблари тақдирланмоқда (фото)

Вилоят Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз’’ танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тантанали тадбирда шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, рассомлар ва фото усталари, ОАВ вакиллари иштирок этяпти.

Танловнинг 6 та номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган жами 18 нафар ижодкорлар муносиб тақдирланмоқда.

Тадбир доирасида тасвирий санъат асарлари, китоблар, газета ва журналлар кўргазмаси ташкил этилган.

Сайтимизни кузатиб боринг. Ғолиблар руйхати эълон қилинади.

Т. СИДДИҚОВ
Б.МУСТАНОВ (фото)