Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ер юзидаги аҳолиси энг кўп давлатлар ўнлиги: Улар ҳақида биламизми?

Бугунги кунда ер юзида 7 миллиарддан ошиқ одам яшаяпти. Шуни 1/3 қисмидан сал кўпроғи иккита давлат, Хитой ва Ҳиндистонда яшамоқда.

Ер юзидаги аҳоли энг зич яшайдиган ҳудудлар ҳам шу икки мамлакат ҳудудида жойлашган.

Рўйхатдан Хитой 1.394.470.000 аҳолиси билан 1-ўринда қайд этилган ва бу мамлакатда Ер юзидаги жами аҳолининг 18% дан ошиқроғи яшайди.

Ҳиндистонда эса 1.343.160.000 миллион аҳоли бор ва у ерда Ер юзидаги жами аҳолининг 17.50% яшайди. Бу дегани Ер юзидаги ҳар бешта одамдан бири хитойлик, яна бири ҳиндистонликдир.

Марҳамат, дунёдаги аҳолиси энг кўп давлатлар ўнлиги билан танишинг:

(Маълумотлар 01.01.2019 санасига кўра берилаяпти)

1. Хитой 1.374.440.000 18.80%
2. Ҳиндистон 1.283.370.000 17.60%
3. АҚШ 322.694.000 4.42%
4. Индонезия 261.164.800 3.46%
5. Бразилия 205.521.000 2.82%
6. Покистон 192.094.000 2.63%
7. Нигерия 186.615.000 2.38%
8. Бангладеш 159.753.000 2.19%
9. Россия 146.544.710 2%
10. Япония 127.130.000 1.74%

Солиштириш учун қўйида  22.01.2016 санасидаги маълумотлар берилаяпти:

1. Хитой 1.374.440.000 18.80%
2. Ҳиндистон 1.283.370.000 17.60%
3. АҚШ 322.694.000 4.42%
4. Индонезия 261.164.800 3.46%
5. Бразилия 205.521.000 2.82%
6. Покистон 192.094.000 2.63%
7. Нигерия 186.615.000 2.38%
8. Бангладеш 159.753.000 2.19%
9. Россия 146.544.710 2%
10. Япония 127.130.000 1.74%

Маълумотлар 01.01.2019 санасига кўра берилаяпти ва бошқа манбалар ҳисоблаган рақамлардан озгина фарқ қилиши мумкин. Баъзи давлатларда ҳар бир туғилган бола ўша заҳотиёқ ҳисобга олинса, баъзи бир давлатларда улар фақат аҳолини рўйхатга олиш пайтида ҳисобга олинади. Турли давлатлар аҳолисининг турли манбаларда озгина фарқ билан берилиши сабаби шу.