Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон Турдимов оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси, телеграм канали ва веб-сайти орқали табриклади. Табрикда қуйидаги сўзлар келтирилган:

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Шу муносабат билан соҳага алоқадор барча-барчани самимий муборакбод этаман. Сизни яхши кўрган, ҳурмат қилган инсонлар бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг. Шу касбни танлаганингиздан доимо фахрланиб юринг. Сабр, мустаҳкам ирода ва очиқлик доимо ҳамроҳингиз бўлсин!