Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эронда сўнгги 12 йилда илк бор парламент раҳбари ўзгарди

Теҳроннинг собиқ мэри, собиқ полиция раҳбари ва ҳарбий Муҳаммад-Багир Галибаф Эрон парламентининг янги раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда IRIB телерадиокомпанияси хабар берди.

28 май куни ўтказилган депутат сайловлари натижасига кўра, Муҳаммад-Багир Галибаф депутатлар раҳбари этиб сайланди.

2008 йилдан 2019 йилгача парламентни бошқарган собиқ раҳбар Али Ларижони депутатлик кўрсиси учун кураш олиб бормасликни 2019 йилнинг охирида маълум қилган эди. У университетда дарс бериш ниятида эканини билдирган.