Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртага “Мўъжиза”да юз нафарга яқин полвон куч синашади

20 март куни Самарқанд шаҳрида республика миқёсида миллий кураш бўйича мусобақа ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси маълумотларига кўра, мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан юз нафарга яқин полвонлар қатнашиш истагини билдирган.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Самарқанд шаҳридаги спортнинг яккакураш турига ихтисослашган спорт мактабида курашчиларни таништирув ва қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа уч вазн (73 кг.гача, 90 кг.гача, 90 кг.дан) тоифасида ўтказилади. 90 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги полвонлар курашида бош товоққа “НЕХИА-3” автомобили қўйилган.