Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртага "Шердор" майдонга тушади

Эртага футбол бўйича ПРО лига жамоалари ўртасида чемпионат ўйинларига старт берилади. «А» гуруҳидан ўрин олган Самарқанднинг «Шердор» жамоаси ўз майдонида Муборакнинг «Машъал» клубини қабул қилади.

3 апрель куни соат 16:15да «Динамо» ўйингоҳида бошланадиган ўйин олдидан мавсум бошланишига бағишланган вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги концерт дастури намойиш этилади.

Барча футбол ишқибозларини эртанги ўйинга таклиф қилиб қоламиз.