Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Европа Иттифоқи 1 июлдан 15 та давлат учун ўз чегараларини очди

30 июнь куни ЕИ 1 июлдан эътиборан Алжир, Австралия, Канада, Грузия, Япония, Черногория, Марокко, Янги Зеландия, Руанд, Сербия, Жанубий Корея, Таиланд, Тунис ва Уругвай давлатлари учун ўз чегараларини очишини маълум қилди.

Маълумотга кўра, яқин кунларда ЕИ касалликни енгган Хитой учун ҳам ўз чегараларини очади. Бироқ ЕИ АҚШ ва Россиядан борувчи меҳмонларни қабул қилишга тайёр эмас. Шунингдек, мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятга қараб, рўйхат ҳар икки ҳафтада қайта кўриб чиқилади.